Саломатликнинг ишончли муҳофазаси
  • 05 Февраль 2014

Саломатликнинг ишончли муҳофазаси

Жондор туманида айни пайтда 152 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 42 минг нафарини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

Яқинда ёш авлод вакилларининг саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида яна бир хайрли иш амалга оширилди. Яъни туман тиббиёт бирлашмасининг янги  биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз томонидан 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, барпо этилган ушбу тиббий мажмуада касалликларни аниқлаш, даволаш билан боғлиқ барча жараённи замонавий талаблар асосида ташкил қилиш учун зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган. Беморлар ва шифокорлар учун кўплаб қулайликлар яратилган.
Айтиш жоизки, вилоятда 2013 йилда олтита ана шундай муассаса биноси қайта қурилиб, бу мақсадлар учун давлатимиз томонидан 14,7 миллиард сўм сарфланди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Соғлом оила муҳити Тиббиётда қўлланилади »