Нориннинг маъданли сувлари
  • 07 Август 2014

Нориннинг маъданли сувлари

Наманган вилояти озиқ-овқат саноати корхоналари сафига Ҳаққулобод шаҳрида фаолият бошлаган “Norin Bottlers” масъулияти чекланган жамияти ҳам қўшилди. Бу ерда мамлакатимиз истеъмол бозорида анчагина харидоргир бўлган  “Моntella” маъданли сувлари қадоқланмоқда.

Айтиш керакки, Норин замини қаъридан чиқаётган сув таркибида кальций, магний, натрий хлорид, сульфат ҳамда гидрокарбонат сингари ўнга яқин фаол минераллар мавжуд. Бу эса инсон саломатлиги учун фойдали. Янги корхонада уни тозалаб, қўшимча моддалар билан бойитиб, ярим литрдан беш литргача сиғимдаги пластик идишларга қадоқлаш йўлга қўйилди. Бу ерга ўрнатилган замонавий технология ёрдамида соатига 6000 донадан кўпроқ маҳсулот тайёрлаш имконияти мавжуд. Хориждан келтирилган ускуна ва дастгоҳларни бошқариш учун маҳаллий ёшлардан 63 нафари жалб қилинди. Айни чоғда 7,5 миллиард сўмлик инвестиция эвазига барпо этилган қувватлар ёрдамида маъданли сувдан ташқари, бир неча турдаги салқин ичимликлар ҳам тайёрланмоқда.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn