Талабга биноан мебель жиҳозлари
  • 18 Июнь 2014

Талабга биноан мебель жиҳозлари

Тиббиёт муассасалари учун мебель жиҳозлари тайёрлаш — бирмунча мураккаб жараён. Шу боис бундай маҳсулотлар яқингача хориждан буюртма асосида келтириларди.

Наманган шаҳридаги “Mini medikal” масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари бу борадаги илғор тажриба, мавжуд талаб ва эҳтиёжни пухта ўрганиб, янги бизнес лойиҳага қўл урди. Натижада 180 миллион сўмлик инвестиция эвазига корхонада кенг кўламли модернизациялаш ишлари амалга оширилди. 

— Шифо масканлари учун 19 турдаги мебель жиҳозлари тайёрлашни ўзлаштирдик, — деди МЧЖ мутахассиси Баҳром Абдураҳимов. — Бу лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастури доирасида рўёбга чиқарилди. Муҳими, маҳсулотларимизнинг сифати юқори, нархи эса нисбатан арзон. Шу боис буюртмачиларимиз сони тобора ортиб бораётир. 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn