Бемор шифохонада атиги уч кун ётади
  • 05 Март 2018

Бемор шифохонада атиги уч кун ётади

 

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида юрак хасталиги билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиёти ангеограф ускунаси воситасида бажарилгач, беморлар учинчи кундаёқ ўз уйларига қайтмоқдалар.

— Шифохонанинг шундай замонавий дастгоҳ билан таъминлангани давлатимизнинг эл-юрт саломатлиги учун кўрсатаётган катта ғамхўрлиги ифодасидир, — дейди кардиохирург Шермуҳаммад Турсунов. — Биз қисқа муддатда мазкур ускуна воситасида 300 дан зиёд мураккаб операцияни ўтказдик. Юрак хасталиги билан оғриган ўнлаб юртдошларимизни чет эл клиникаларига бориш ташвишидан халос қилаётганимиздан мамнунман.

Айтиш жоизки, Ш. Турсунов хорижнинг замонавий тиббиёт марказларида фаолият кўрсатиб, она-юртимизга қайтган бухоролик уч шифокорнинг биридир. 

Истам ИБРОҲИМОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn