Пойтахтлик кардиологлар сайёр қабул ўтказишди
  • 21 Февраль 2018

Пойтахтлик кардиологлар сайёр қабул ўтказишди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Республика кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, ЎзФА академиги Равшанбек Қурбонов бошчилигидаги малакали кардиолог шифокорлар гуруҳи Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларида бўлишди. Беш кунлик сайёр қабуллар давомида кўплаб беморлар кўрикдан ўтказилиб, уларга муолажа учун тавсиялар берилди.

— Авваллари республикамизнинг машҳур шифокорлари қабулида бўлиш жуда мушкул эди, — дейди гулистонлик Дилшод Раҳматуллаев. — Бунинг учун  пойтахтга бориш, бир неча кунлаб навбат кутиш юрак-қон томир хасталикларига чалинган кишиларни қийнаб қўярди.
Хизмат сафари давомида ушбу касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси бўйича патронаж ҳамширалар малакасини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn