15 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволанади
  • 20 Февраль 2018

15 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволанади

 

Яқинда республикамизнинг турли ҳудудларидан 15 нафар бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун ушбу давлатга жўнаб кетишди.

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган нодавлат нотижорат жамғармаси маълумотларига кўра, “Соғлом авлод учун” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда 2002 — 2017 йиллар давомида 338 нафар ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишган.

Шунингдек, ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2017 йилда республикамиз бўйича жами 146 нафар туғма лаб-танглай нуқсони бўлган ногиронлиги бор болаларда, қолаверса, “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 174 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn