Велопатронаж хизмати йўлга қўйилди
  • 17 Февраль 2018

Велопатронаж хизмати йўлга қўйилди

Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасида велопатронаж хизмати йўлга қўйилди. 

— Мен Гул қишлоғи аҳолисига патронаж хизмати кўрсатаман, — дейди ҳамшира Роҳатой Қодирова. — Велосипед олганим хизматимиз самарадорлигини оширади.

Туман ҳокимлиги томонидан тақдим этилган 22 велосипеднинг 20 таси ҚВПларга ажратилган бўлса, 2 таси кўп тармоқли поликлиникаларга берилди.

Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасидаги 81 патронаж ҳамшираси хизматидан 104 минг 248 нафар аҳоли баҳраманд бўлмоқда. 

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn