Ўзбекистонлик олимлар касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берувчи мукаммал модель яратишди 
  • 01 Февраль 2018

Ўзбекистонлик олимлар касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берувчи мукаммал модель яратишди 

Инсон юраги перистальтик насос сингари ишлайди. Хўш, ана шу мураккаб жараённинг математик моделларини яратиш мумкинми?

Профессор Қуролбой Наврўзов бошчилигидаги тадқиқотчилар бунинг уддасидан чиқишди. Бинобарин, физика-математика фанлари доктори бошчилигида қон ҳаракати, эритроцит, тромбоцит ва лейкоцитларнинг плазма суюқлиги муҳитида чўкиш механизми ҳам аниқланди.  

Олинган натижалар қувонишга асосли. Унга кўра, бемор қонидаги эритроцит заррачаларининг чўкиш тезлиги ҳамда реакцияларига қараб касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлаш мумкин. 

Тажриба натижалари Хоразм вилояти темир йўл шифохонаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиалида синовдан ўтказилди. 

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn