ЖССТ огоҳлантиради: Хавфли бактерияларнинг антибиотикларга нисбатан чидамлилиги ортиб бормоқда
ЖССТ огоҳлантиради: Хавфли бактерияларнинг антибиотикларга нисбатан чидамлилиги ортиб бормоқда Фото: ЖССТ
  • 30 Январь 2018

ЖССТ огоҳлантиради: Хавфли бактерияларнинг антибиотикларга нисбатан чидамлилиги ортиб бормоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз маърузасида огоҳлантиришича, дунёда, хоҳ у қашшоқ, хоҳ бой давлат бўлсин, бактерияларнинг антибиотикларга қарши тура олиш имконияти ошиб бораяпти.

Экспертларнинг айтишича, бугун сайёрамизнинг 22 давлатида яшовчи ярим миллион киши организмида антибиотиклар таъсир этмайдиган, яъни “чидамли” бактериялар пайдо бўлган. Бу маълумотлар микробларга қарши дори воситаларига бардошлилик устидан эпидемиологик назорат глобал тизими томонидан берилди.

  • Эслатиб ўтамиз, антибиотиклар баъзи микроб ва бактерияларнинг кўпайишини тўхтатадиган ёки қирадиган органик моддалар, дори воситаларидир.

Антибиотиклар таъсир этмайдиган, уларга нисбатан бардошли бўлиб бораётган бактериялар ичида ичак таёқчалари, сальмонелла, тилларанг стафилококк каби зотилжам, менингит ва бошқа кўплаб хавфли касалликларни келтириб чиқарадиганлари ҳам бор.

“Маъруза ушбу муаммо жуда жиддий эканлигини кўрсатаяпти, — дейди ЖССТ вакили Марк Спренгер. — Энг кўп тарқалган ва энг хавфли инфекцияларга дори-дармонлар даво бўла олмаяпти. Уларга қарши курашиш имконияти мутлақо тушиб кетмоқда. Яна бир хавотирли томони, бундай патогенлар миллий чегараларни тан олмайди. Шунинг учун ЖССТ барча мамлакатларни ана шундай бардошлилик ҳолатини кузатиб бориш ва шу бўйича олинган маълумотларни глобал тизимга юбориш бўйича ишончли тартиб ўрнатишга чақирмоқда”. 

  • Эслатиб ўтамиз, патогенлар ихтиёрий микроорганизм (замбуруғлар, вируслар, бактериялар ва бошқалар), шунингдек, бошқа турдаги касаллик пайдо қилувчи ўзига хос оқсил туридир.

Айни пайтда фақатгина 52 давлат микробларга қарши дори воситаларига бардошлилик устидан эпидемиологик назорат глобал тизимидан фойдаланаяпти. Мазкур тизим бир қатор энг хавфли касалликларни қўзғатувчи бактерияларнинг чидамлилик даражасини кузатиб боради. Сил касаллиги бундан мустасно. Сабаби туберкулёзни тарқатадиган бактериялар чидамлилиги устидан кузатув узоқ йиллардан бери олиб борилаяпти.   

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn