Қирқ йилдан сўнг…
Қирқ йилдан сўнг… ADTI.uz
  • 25 Январь 2018

Қирқ йилдан сўнг…

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг жарроҳлик бўлими капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

— Яратилган шароит бекаму кўст, — дейди Андижон шаҳридан келган бемор Сирожиддин ота Ҳамидов. — Ғамхўрлик учун раҳмат! 120 ўринга мўлжалланган уч қаватли бино қирқ йилдан кейин биринчи марта капитал таъмирланди. Ўтган йили бу ерда 10 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

Жорий йилда муассасага 3 миллион 154 минг АҚШ долларилик замонавий тиббий ускуналар олиб келиниши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn