Ижтимоий дорихонанинг афзаллиги нимада?
  • 17 Январь 2018

Ижтимоий дорихонанинг афзаллиги нимада?

Сирдарё туманининг Пахтазор қишлоғидаги 29-оилавий поликлиникада жойлашган ижтимоий дорихонадан дори харид қилган мижоз “Сизларда нарх арзон экан. Раҳмат!” дея сотувчига миннатдорлик билдирди.

Гап шундаки, “Сирдарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган мазкур шохобчада белгиланган турдаги импорт ҳамда маҳаллий фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган препаратларни чекланган нархларда сотиш йўлга қўйилди. Фитобарда эса ташриф буюрувчиларга шифобахш ўсимликлар ва уларнинг дамламалари таклиф этилмоқда.

Эътиборлиси, 2017 йилда жами 8 та қишлоқ оилавий поликлиникасида айни йўналишдаги шохобчалар иш бошлади. Натижада ҳозиргача ушбу тиббиёт муассасаларининг 31 таси ижтимоий дорихонага эга бўлди. Қолаверса, якунланган йилда яна 3 та кўчма дорихона фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони 11 тага етказилди. 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn