Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди
  • 19 Октябрь 2017

Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.

Қишлоқ оилавий поликлиникаларида 5 турдаги ва Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида 10 турдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти йўлга қўйилди. 

Бирламчи тизимда кадрлар таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртларининг бакалавриатура босқичини битирган 3 минг 197 ёш мутахассиснинг 79 фоизи бирламчи тизимга ишга юборилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 октябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Дарддан фориғ этувчи гул Замонавий шифохона »