ҚВПларга қуёш батареялари ўрнатилди
  • 09 Май 2014

ҚВПларга қуёш батареялари ўрнатилди

Сирдарё вилоятидаги 9 та қишлоқ врачлик пункти қуёш батареялари қувватидан фойдаланадиган бўлди.

Ушбу лойиҳа Сирдарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳомийлигида амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси Сирдарё вилояти бўлими томонидан ҳам Оқолтин туманидаги “Бобур” қишлоқ врачлик пунктига битта муқобил энергия қурилмаси ўрнатилди.

— Қуёш батареялари фаолиятимиз самарадорлигини ошириш имконини бермоқда, — дейди Сирдарё туманидаги “Соҳил” қишлоқ врачлик пункти мудири Муҳаббат Мўминова. — Қолаверса, бу орқали сарф-харажатларимиз миқдори кескин камайди. Ҳозир қуёшдан ҳосил қилинаётган электр қуввати барча хоналаримизни ёритишга ҳамда техник воситаларни ишлатишга етаяпти.

Шу кунларда вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳомийлигида яна 6 та ҚВПни ана шундай муқобил энергия манбаи билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn