Билим ва маҳорат кўриги
  • 09 Май 2014

Билим ва маҳорат кўриги

Қарши тиббиёт коллежида “Ҳамшира — 2014” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Тадбирда иштирокчиларнинг билим ва малакаси, касбий маҳорати синовдан ўтказилди. Хусусан, танлов шартларига мувофиқ, ҳамширалар беморларни қабул қилиш, уларнинг аҳволини баҳолаш, муолажаларни амалга ошириш жараёнини саҳна кўринишлари орқали намойиш этдилар. 

Якунда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиоревматология бўлими ҳамшираси Маржона Жабборова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлими ҳамшираси Шаҳло Файзиева иккинчи, Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Умида Самадова учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn