Халқаро тажриба ва амалиёт
  • 02 Май 2014

Халқаро тажриба ва амалиёт

Андижон давлат тиббиёт институтида “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида болалар хирургияси ва анестезиология-ревматологиясида замонавий диагностика ҳамда даволаш технологияларидан фойдаланиш масалаларига бағишлаб халқаро анжуман ташкил этилди.

Тадбирда Бельгия, Россия, Беларусь, Қозоғистон каби бир қатор мамлакатлардан ташриф буюрган олим ва тадқиқотчилар юртимизда мазкур йўналишда эришилган ютуқлар билан танишиб, болалардаги турли касалликларни жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn