СПОРТ

СПОРТ

Таиланднинг Бангкок шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган “Singha-BEC TERO Women Circuit” халқаро турнири ҳал қилувчи паллага кирди.
Унда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сабина Шарипова зафарли одимини давом эттираяпти, дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.
Чорак финалда япониялик Канае Хисамига қарши кортга чиққан ҳамюртимиз 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Ушбу босқичда Сабина мезбонлар вакиласи Варатчая Вонгтеанчаи билан баҳс юритади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Канаданинг Гуэльф шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада икки нафар эркин курашчимиз — Эркин Тожиметов (-61 кг.) ва Музаффар Абдураҳмонов (-74 кг.) бронза медалини қўлга киритди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Пойтахтимизда сузиш бўйича 14 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 450 нафарга яқин ўғил-қиз ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Навоий шаҳрида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши томонидан триатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди.
Унда вилоятлардан келган 80 нафардан ортиқ спортчи югуриш, сузиш ва велопойга баҳсларида ўзаро куч синашди.
Якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Самарқанд вилоятига насиб этди. Кейинги ўринларни Навоий ҳамда қашқадарёлик спортчилар банд этишди. Fолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Францияда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро турнирнинг яккалик баҳслари биринчи даврасида ғалабага эришди.
Мезбонлар вакили Матильда Юханссонга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз икки сет якунига кўра, 6:3, 6:4 ҳисобида муваффақият қозониб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди. Оқгул иккинчи даврада Мэнди Минелла (Люксембург) ҳамда Аманда Каррерас (Буюк Британия) ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Сузиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Андрей Правдивцев шу йилнинг 16 — 28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўладиган II ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Бугун Сербиянинг Суботика шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бошланади. 14 июлга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун рингга чиқади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

36 ёшли ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп — тўққизта ўйинни бошқарган ҳакам сифатида рекорд ўрнатди. Бугун дунёдаги деярли барча оммавий ахборот воситалари, интернет сайтларида ана шу мазмундаги хабарлар эълон қилинган бўлиб, уларда ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори юртдошларимиз томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди. Бугун шаҳару қишлоқларимизда энг улуғ, энг азиз айёмни муносиб нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мана шундай шукуҳли дамларда босиб ўтилган йўлга назар ташлар эканмиз, барча соҳаларда эришилган улкан муваффақиятлар мисолида ИСТИҚЛОЛ, деб аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрини янада теранроқ ҳис этамиз.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

 

 

 

Футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтаётган йигирманчи жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Жумладан, нимчорак финал учрашувлари якунланиб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган саккиз жамоа номи маълум бўлди. Айтиш жоизки, ушбу мундиаль голларга, кутилмаган натижалару шов-шувли воқеаларга бойлиги билан барча ишқибозларга завқли ва ҳаяжонли онларни туҳфа этаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Самарқандда “Соғлом она — соғлом бола” шиори остида аёллар спорти фестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилган ушбу фестивалда шаҳар ва туманлардан келган жамоалар фаол қатнашдилар. Якунда спортнинг сузиш, енгил атлетика, стол тенниси, волейбол, гимнастика каби турлари бўйича Самарқанд шаҳри ва Қўшработ тумани спортчи аёлларининг қўли баланд келди.

 

Зебо НУРМОНОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn