Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 — 24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.
Президентимизнинг жорий йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб бораётган ишлари таҳлил этилиб, уларнинг уюшмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ амалий манзилли дастур асосида иш олиб бориши ҳаётий зарурат экани таъкидланган эди.
— “Шофиркон экваториал текс” корхонасида амалиёт ўтаётиб, либосларни бичишда “AutoCAD” дастурига таянилаётгани эътиборимизни тортди, — дейди Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси Беҳруз Ғайбуллаев. — Бу усулда чўнтак, тугма сингари деталлар кийим-кечакка қўл билан жойлаштирилади, аммо матодан кўп чиқит чиқади.
Мазкур йирик саноат корхонаси 2006 йилдан буён Япониянинг “Isuzu Motors” компанияси ва “Itochu” корпорацияси билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Дастлаб бу ерда икки турдаги автобус ҳамда уч турдаги юк автомобиллари ишлаб чиқарилган бўлса, айни пайтга келиб, замонавий автобуслар тури 5 тага, юк ва махсус автомобиллар тури эса 7 тага етди.
Жорий йил деҳқону миришкорлар учун омадли бўлди. Етиштирилган ҳосилнинг чўғи баланд, бозори чаққон. Хоҳласа ички, хоҳласа ташқи савдони амалга ошириши мумкин. Биргина Сурхондарё вилоятининг ўзида йил бошидан буён 60 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Йил охиригача бу кўрсаткич яна бир неча минг тоннага кўпаяди. Муҳими, энди тадбиркорлар маҳсулотлар экспортига оид қонунчиликдан яхши хабардор. Бунда божхона органлари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг аҳамияти катта.
Президентимиз жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида оилавий турмуш муносабатлари сабаб келиб чиқаётган жиноятларни ўрганиб, ўз вақтида бартараф қилиниши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018