Ёшлар фестивали
  • 01 Май 2014

Ёшлар фестивали

Самарқанд вилоятида “Бирлашиб — биз катта кучмиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур акцияда вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари қатнашди. 

Фестиваль югуриш марафони билан бошланди. Сўнгра спорт мажмуаларида баскетбол, қўл тўпи, миллий кураш, ўзбек жанг санъати, муайтай, шахмат бўйича мусобақалар уюштирилди.

Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган “Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзуидаги илмий-амалий конференцияда эса мамлакатимизда мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Акция якунида фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. “Мўъжиза” амфитеатрида таниқли санъаткорлар иштирокида бўлиб ўтган гала-концерт эса тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Акрам ҲАЙДАРОВ.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn