Ғолиблар республика босқичида қатнашади
  • 05 Апрель 2017

Ғолиблар республика босқичида қатнашади

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг “Баркамол авлод” спорт ўйинлари финал босқичига бу йил Жиззах вилояти мезбонлик қилади.

Айни кунларда жойларда ана шу мусобақанинг саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бокс бўйича ташкил этилган баҳсларда ҳар бир вилоятдан саккиз нафардан ёш иқтидор эгаси қатнашди.  

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларидан беш нафардан, Жиззах вилоятидан тўрт нафар, Сурхондарё, Андижон ва -Самарқанд вилоятларидан уч, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан икки, Қашқадарё, Навоий, Хоразм вилоятларидан бир нафардан спортчи “Баркамол авлод — 2017” спорт мусобақаларининг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди. 

Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn