Истомин Жоковични мағлуб этди
  • 20 Январь 2017

Истомин Жоковични мағлуб этди

Теннис бўйича жаҳондаги энг нуфузли турнирлардан бири — Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида шов-шувли натижа қайд этилди.

Ушбу босқичда ҳамюртимиз Денис Истомин номдор ракетка устаси Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. Очиғи, баҳсдан аввал ҳеч ким сербиялик спортчининг ғалабасига шубҳа қилмаётган эди. Чунки у айни пайтда дунё рейтингида 2-поғонада бормоқда. Қолаверса, профессионал фаолияти давомида шу вақтгача бирор марта юзталик поғонадан пастда жойлашган ўйинчига мағлуб бўлмаган. Денис эса ҳозирги пайтда халқаро рўйхатнинг 117-ўрнида турибди. Аммо спортда астойдил тайёргарлик кўрган, юксак марра сари қатъий ишонч билан ҳаракат қилган киши ҳар қандай статистикани йўққа чиқариши мумкинлиги яна бир карра ўз исботини топди. Ўйин 7:6, 5:7, 2:6, 7:6, 6:4 ҳисобида Ўзбекистон вакили фойдасига ҳал бўлди. 

Энди Истомин испаниялик Пабло Каррено билан куч синашади.

Шавкат ОРТИҚОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn