Олимпиадачиларимиз иштироки хориж ОАВ нигоҳида
  • 25 Август 2016

Олимпиадачиларимиз иштироки хориж ОАВ нигоҳида

“Рио Олимпиадасининг охирги кунида Қозоғистон терма жамоаси 22-ўринга пастлади. Сўнгги паллада Ўзбекистон мамлакатимиздан ўзиб кетди. Қозоғистонда битта олтин камроқ”. 

Sports.kz интернет-нашри.

“Нурудинов 2012 йилда Лондон Олимпиадасида 4-ўринни эгаллаганидан сўнг унинг чап тиззасида жароҳат пайдо бўлди. Шу боис у 2013 йилдан 2015 йилгача спорт мусобақаларида қатнаша олмади. Руслан ўша дамларда ўзида катта куч ва ирода топиб, яна спорт мусобақаларига қайтиш ҳақида ўйлади ҳамда бугун шундай юксак маррани эгаллади”. 

Agence France-Presse.

“Руслан Нурудинов силтаб кўтаришда 237 килограмм натижа билан Олимпиаданинг янги рекордини ўрнатди. Иккикураш якуни бўйича олтин медални қўлга киритди. Шу пайтгача Марказий Осиё давлатлари орасида ҳеч бир оғир атлетикачи бундай муваффақиятга эриша олмаган”. 

www.nbcwashington.com 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn