Гимнастикачиларимиз Олимпиадага йўлланма олди
  • 14 Апрель 2014

Гимнастикачиларимиз Олимпиадага йўлланма олди

Пойтахтимизда спорт гимнастикаси бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи куни вакилларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Гап шундаки, жамоавий кўпкураш баҳсларида умумий ҳисобда 236,5 балл жамғарган ўсмирлар терма жамоамиз бронза медали билан тақдирланди. Ушбу натижа орқали улар жорий йилда Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўладиган ўсмирлар ўртасидаги II Олимпиада ўйинлари йўлланмасини ҳам нақд қилишди.
Эришилган ғалабага умидли спортчиларимиз Темур Қодиров, Элёр Исломов, Азиз Саидумаров, Мирабзал Фозилов ва Ҳамид Содиқов ўз ҳиссаларини қўшишди.
— Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда, — дейди спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Николай Пак. — Йигирмадан ортиқ давлатнинг энг кучли гимнастикачилари иштирок этаётган мазкур қитъа чемпионатида, айтиш мумкинки, кучли рақобат шароитида ўсмирларимиз эришган ажойиб ютуқ ана шу ғамхўрликнинг яна бир маҳсулидир.

Ш. ОРТИҚОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn