Ўн иккинчи тур якунланди
  • 21 Июнь 2016

Ўн иккинчи тур якунланди

Футбол бўйича Ўзбекистон ХХV миллий чемпионати олий лигаси ўн иккинчи тур ўйинлари якунланди. Қаршининг “Насаф” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Пойтахтнинг яна бир клуби “Бунёдкор” эса Бекободда “Металлург” билан муроса кўчасини танлади — 1:1.

Яна бир қизиқарли ўйин Андижонда бўлиб ўтди. Унда мезбонлар “Олмалиқ” (Олмалиқ) жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазишди. Эътиборлиси, ушбу баҳсдаги голлардан бирини меҳмонлар ўйинчиси Диёр Туропов тахминан 75 метр масофадан рақиб дарвозасига йўллади.

Қолган жуфтликларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

“Пахтакор” (Тошкент) — “Машъал” (Муборак) 3:0, “Қўқон — 1912” (Қўқон) — “Сўғдиёна” (Жиззах) 1:2, “Бухоро” (Бухоро) — “Нефтчи” (Фарғона) 2:0, “Қизилқум” (Навоий) — “Навбаҳор” (Наманган) 1:0, “Шўртан” (ўузор) — “Обод” (Тошкент) 3:2.

Турнир жадвалини “темир йўлчилар” 34 очко билан бошқариб бораяпти.

Саиджон МАХСУМОВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn