Кубок мезбон жамоада қолди
  • 28 Апрель 2016

Кубок мезбон жамоада қолди

Наманганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Камолот” кубоги” республика турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ЁИҲ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Болалар спортини -ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежларидан 6 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашди.

Наманган шаҳридаги Давлатобод енгил саноат ҳамда Жиззах туманидаги маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежлари футболчилари барча учрашувда муваффақият қозониб, финалга чиқишди. Ишқибозлар билан тўлган “Навбаҳор” марказий стадионида кечган ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар Асрор Баҳриддинов ҳамда Аббос -ўуломовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда эса пойтахт вакиллари навоийликларни мағлуб этди (5:0).

— Ёшларимиз мазкур мусобақаларда қатнашиб, нафақат  маҳоратларини кўрикдан ўтказдилар, балки кўплаб янги дўстлар орттирдилар, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси мураббийи Алишер Жалилмирзаев. — Ўз навбатида, турнир қатнашчилари Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар. Бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.

ўолибларни тақдирлаш маросимида мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан мунтазам шуғул-ланиши, истеъдодини намоён қилиши учун барча шарт-шароит яратилаётгани таъкидланди. 

Совриндор жамоалар, шунингдек, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши мураббий” номинациялари ғолибларига вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Якунда эстрада хонандалари ҳамда ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт ҳам -барчага манзур бўлди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х. Бозоров сўзга чиқди.

 

Нурбек АБДУЛЛАЕВ. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Муросасиз тур «Спорт дунёси»га марҳамат »