Қўшимча дақиқалар қиймати
  • 19 Апрель 2016

Қўшимча дақиқалар қиймати

Футбол бўйича Ўзбекистон XXV чемпионати олий лигаси бешинчи тур учрашувлари якунланди. Унда мухлислар кўклам об-ҳавосига қиёслаганда, голлар “ёмғири” гувоҳига айландилар.

Хусусан, Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Пойтахтнинг яна бир вакили — “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Олмалиқ”(Олмалиқ) эса 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси мазкур турда кичик сенсация қайд этди. У сафарда “Нефтчи” (Фарғона)ни ягона гол эвазига мағлубиятга учратиб, Фарғонадан уч очко билан қайтди.

Энг муросасиз баҳс Зарафшонда “Қизилқум” ва “Пахтакор” (Тошкент) ўртасида кечди. Аввалига 65-дақиқада Игорь Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, пойтахтликларни олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтгач, мезбонлар вакили Самандар Шодмонов ўртадаги фарқни йўққа чиқарди. 81-дақиқада Камолиддин Тожиевнинг аниқ зарбасидан сўнг “пахтакор”чилар “тарози палласи”ни яна ўз томонларига оғдириб олишди. Аммо иккинчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини тўлдириш мақсадида ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқанинг сўнгги сонияларида навоийликлар грузиялик легионер Георгий Квесиешвилининг муҳим голи эвазига муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолдилар — 2:2.

Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Насаф” (Қарши) — “Қўқон — 1912” (Қўқон) 1:0, “Металлург” (Бекобод) — “Обод” (Тошкент) 2:1, “Навбаҳор” (Наманган) — “Шўртан” (ўузор) 3:1, “Бухоро” — “Андижон” 5:2.

Бешта турдан сўнг “Локомотив”, “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” жамоалари бир хил — 13 тадан очко тўплаб, етакчилик қилмоқда.

 

Саиджон МАХСУМОВ тайёрлади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn