Ҳал қилувчи босқичга қуръа ташланди
  • 13 Апрель 2016

Ҳал қилувчи босқичга қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг учинчи — ҳал қилувчи саралаш босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, қитъамизнинг аввалги босқичдан муваффақиятли ўтган  12 терма жамоаси икки гуруҳга бўлинди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳида Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия футболчиларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
“В” гуруҳида эса Австралия, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ ва Таиланд терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Мусобақа қоидасига мувофиқ, гуруҳларда дастлабки икки поғонани эгаллаган 4 та жамоа жаҳон чемпионатида тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Учинчи ўрин соҳиблари эса “уй — сафар” тизими бўйича ўзаро баҳслашади. Унда муваффақият қозонган терма жамоа КОНКАКАФ минтақаси вакили билан беллашиб, мундиалга бориш учун курашни давом эттиради.
Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати
учинчи саралаш босқичида ўтказадиган
ўйинлари тақвими қуйидагича:
1-тур. 2016 йил, 1 сентябрь. Ўзбекистон — Сурия
2-тур. 2016 йил, 6 сентябрь. Қатар — Ўзбекистон
3-тур. 2016 йил, 6 октябрь. Ўзбекистон — Эрон
4-тур. 2016 йил, 11 октябрь. Ўзбекистон — Хитой
5-тур. 2016 йил, 15 ноябрь. Жанубий Корея — Ўзбекистон
6-тур. 2017 йил, 23 март. Сурия — Ўзбекистон
7-тур. 2017 йил, 28 март. Ўзбекистон — Қатар
8-тур. 2017 йил, 13 июнь. Эрон – Ўзбекистон
9-тур. 2017 йил, 31 август. Хитой – Ўзбекистон
10-тур. 2017 йил, 5 сентябрь. Ўзбекистон — Жанубий Корея


Шавкат ОРТИҚОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn