Саралаш босқичлари ўтказилмоқда
Версия для печати
  • 12 Апрель 2016

Саралаш босқичлари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида “Универсиада — 2016” спорт ўйинлари дастуридаги футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва бокс бўйича минтақавий саралаш мусобақалари бўлиб ўтди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятлари терма жамоалари якуний босқичга чиқиш учун кураш олиб борди. 

Мусобақалар сўнгида мезбонлар футбол, баскетбол (ўғил ва қизлар), волейбол (ўғил ва қизлар), қўл тўпи (ўғил болалар) бўйича финал йўлланмасини қўлга киритди. Хоразмлик қизларга гандбол ўйинларида омад кулиб боқди. 

Рингларда кечган беллашувлар ҳам қизиқарлилиги билан ёдда қолди. Уларда ўз вазн тоифалари бўйича бухоролик Мироншоҳ Ибрагимов, Акмалшоҳ Тўраев, Миршод Тўхтаев, Нозимжон Азимов, Азамат Эргашев, хоразмлик Фарҳод Полвонов, Илҳом -Қурбонбоев, Шоҳруҳбек Эркинов, қорақалпоғистонлик Ҳожимуқон Ешимбетов, Ботирбек Хожабеков барча рақибидан устун келиб, ҳал қилувчи босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлди. 

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn