Ҳаваскор шахматчилар турнири
  • 09 Апрель 2016

Ҳаваскор шахматчилар турнири

Андижонда “Камолот” шахмат тахтаси” анъанавий республика турнирининг финал босқичи ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, 2007 йилдан буён “Камолот” ЁИҲ ташаббуси билан қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилаётган мазкур мусобақа ёш ҳаваскор шахматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг профессионал спортга дадил кириб боришларига хизмат қилмоқда.

— Мазкур анъанавий турнир 5 та ёш тоифасида, беш босқичда ўтказилди, — дейди  “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши раиси ўринбосари Сарвар Ашуров. — Унинг биринчи босқичида 484 минг нафарга яқин ёшлар ўзаро дона сурди. Ҳал қилувчи босқичда эса 140 нафар йигит-қиз иштирок этди. 

— “Камолот” шахмат тахтаси” мусобақасида қатнашиб, кўплаб дўстлар орттирдим, — дейди Тошкент педиатрия институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Умида Абдиева. — Унинг доирасида ташкил қилинган турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда Андижоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар барчамизда катта таассурот қолдирди. 

Мусобақа якунида қизлар ўртасида навоийлик Меҳрибон Ўткирова, Барчиной Облаева, -қашқадарёлик Феруза Қурбонова, сирдарёлик Зебо Абдуллаева ва Шаҳноза Қосимова, ўғил болалар баҳсида сирдарёлик Баҳром Баҳруллаев, Тошкент вилояти вакили Шерзод Саман-даров, андижонлик Шоҳамир Тожибоев, хоразмлик Ўлмас Ҳакимов ҳамда қашқадарёлик -Бекзод Ҳусанов ўз ёш тоифасида биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, “Энг ёш иштирокчи қиз”, “Энг ёш иштирокчи бола”,  “Энг чиройли комбинация”, “Fалабага бўлган ишончи учун”, “Энг аҳил жамоа”, “Мастер-класс” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, медаль ва дипломлар билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида Сирдарё, Тошкент ҳамда Навоий вилоятлари вакиллари кучли учликдан жой олди.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ 

олган сурат.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn