Олимпиадага яна битта йўлланма
  • 23 Март 2016

Олимпиадага яна битта йўлланма

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Турдиев Қозоғистонда ташкил этилган Осиё саралаш турнирида қатнашиб, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жорий йил август ойида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди. 

У 75 килограммгача вазн тоифасида чорак финалда япониялик Шохеи Ябукуни, ярим финалда қирғизистонлик Отабек Азисбековни ортда қолдирди. Жанубий кореялик Хёнву Кимга қарши кечган финал баҳсида унга бир оз омад етишмади.

Ўтган йили АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эркин кураш йўналишида Ихтиёр Наврўзов ва юнон-рум кураши бўйича Рустам Ассакалов ҳам XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган эди. 

М. ҚОСИМОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn