Ғолиб
  • 02 Апрель 2014

Ғолиб

Қувалик Исломжон Азимов жанговар самбо бўйича жаҳон суперкубоги мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

Курашчан инсонга ғалаба ёрдир,
Мағлубсан, бир четда тураверсанг тек.
Рақибларни ҳалол енгиб бирма-бир
Исмингга муносиб бўлдинг, Исломбек!
Истиқлол фарзанди етук, баркамол.
Нусрат битилгандир Лавҳул-маҳфузда.
Темурий юракда ёлқинланар ёл,
Олов шуъласи бор жуфт қора кўзда.
Ерда ҳам, отда ҳам курашиб келган
Ёвқур боболарнинг довруғи дилда.
Ўзбекнинг орини соврин деб билган
Паҳлавон Маҳмудлар бордир бу элда.
Шоҳсупада чақнаб турган юртдошим,
Сарбаланд бўлибсан, дунёларга боқ!
Мен сенга боқаман, кўзимда ёшим:
Бир улуғ мураббий бергандир сабоқ...
Ҳаёт улкан кураш майдони асли,
Ё пирим, деб кўкка ларзалар солиб
Курашга кираркан истиқлол насли,
Бу авлод музаффар, ҳамиша ғолиб!

Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn