Лицензиялар сони яна биттага кўпайди
  • 11 Ноябрь 2015

Лицензиялар сони яна биттага кўпайди

Индонезияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ольга Умаралиева олтин медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, у ушбу муваффақияти билан келаси йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари лицензияси учун белгиланган меъёрни ҳам бажарди.
Тажрибали спортчимиз қитъа биринчилиги дастуридан ўрин олган 200 метрга байдаркада эшкак эшиш баҳсларида барча рақибини ортда қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шу тариқа мазкур нуфузли мусобақада вакилларимиз томонидан бешта олтин медаль жамғарилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 1000 метрга байдаркада эшкак эшишда Алексей Мочалов ва худди шунча масофага каноэда эшкак эшишда Герасим Кочнев, жуфтликлар ўртасида эса Вадим Меньков ҳамда Серик Мирбеков ғолибликка эришиб, Олимпиада ўйинлари йўлланмаларига эгалик қилган эди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn