Кубок баҳслари ниҳоясига етди
  • 07 Октябрь 2015

Кубок баҳслари ниҳоясига етди

Навоий шаҳрида ўсмирлар ва катталар ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 350 нафар спортчи ўзаро беллашди.
Мусобақанинг катталар ўртасидаги жангларида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси биринчи, Навоий вилояти вакиллари иккинчи, Марказий ҳарбий спорт клуби аъзолари учинчи ўринни эгаллади. Ўсмирлар ўртасида эса Навоий вилояти спортчилари ғолибликни қўлга киритди. Марказий ҳарбий спорт клуби жамоаси ҳамда Қашқадарё вилояти вакиллари кейинги ўринларни банд этди.
Шунингдек, мусобақа доирасида 56, 60 ҳамда 65 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар иштирокида профессионал жанглар ўтказилди. Унда қашқадарёлик Рамазон Темиров, бухоролик Фарҳод Бобоев ва навоийлик Жамшид Бегматов ўз вазн тоифасида муваффақият қозонди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn