Хуршид Тожибоев чемпионлик камарини қўлга киритди
  • 22 Сентябрь 2015

Хуршид Тожибоев чемпионлик камарини қўлга киритди

Пойтахтимизда “АРВ” — яримпрофессионал боксчилар йўналиши бўйича чемпионлик ва рейтинг жанглари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз бокс федерацияси ҳамда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Ўзбекистон, Руминия, Сербия, Қозоғистон давлатлари спортчилари ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Хуршид Тожибоев вазни 60 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида қозоғистонлик Берик Абдураҳмоновга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раунд давом этган баҳсда ҳамюртимиз рақибини мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритди.
Кези келганда айтиб ўтиш жоиз, жорий йил Хуршид учун муваффақиятларга бой бўлмоқда. Тажрибали спортчимиз олдинроқ худди шу йўналишда ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнирда ҳам қатнашганди. У икки босқичда ўтказилган мусобақада ирландиялик Девид Жойс ва россиялик Дмитрий Полянскийдан устун келиб, 2016 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган эди.
Турнир доирасида рейтинг жангларида қатнашган вакилларимиздан Улуғбек Ҳақбердиев (75 кг.) руминиялик Ничита Лазар-Лоанни, Шуҳрат Абдуллаев (81 кг.) яна бир румин боксчиси Бибирисиа Маржиану Александруни ҳамда Улуғбек Мубинов (91 кг.дан юқори) сербиялик Милутин Станковични мағлубиятга учратиб, муҳим очколарга эга бўлди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn