Ёш футболчиларимизнинг муваффақияти
  • 22 Сентябрь 2015

Ёш футболчиларимизнинг муваффақияти

Ўн олти ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Саралаш босқичининг “А” гуруҳидан жой олган спортчиларимиз Фаластинда ўтказилган ўтиш турнирида барча рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Жумладан, дастлабки турда ўсмирларимиз Мальдив оролларидан келган тенгқурларини 8:0 ҳисобида енгишди. Кейин улар фаластинлик футболчилар дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритишди. Сўнгги учрашувда эса Яман ўсмирлар терма жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn