Навқирон боксчиларимиз ғолиблар сафида
  • 16 Сентябрь 2015

Навқирон боксчиларимиз ғолиблар сафида

Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида вакилларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Эришилган муваффақиятга Билолбек Мирзараҳимов ва Темур Мержанов олтин медаллари билан муносиб ҳисса қўшди. Хусусан, Билолбек (57 кг.) уэлслик Рис Эдвардс, марокашлик Усама Бин Лалмиҳ, беларуслик Артур Туниев, қирғизистонлик Ақназар Жилдизбек ўғли ва АҚШ вакили Габриель Флоресни мағлубиятга учратиб, ғолибликка эришди. Темур (63 кг.) эса норвегиялик Торд Жонсон, германиялик Ричард Мейних, шотландиялик Тайлер Жолли, АҚШ спортчиси Леон Лаусон ва россиялик Усмон Алиевдан устун келди.
Шунингдек, Дилшод Рўзметов, Қосимхон Қосимов кумуш, Ҳалимбек Ўтегенов, Яҳёхон Саидхонов ва Профсор Роримша бронза медали билан тақдирланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn