Осиё чемпионатидаги муваффақият
  • 16 Сентябрь 2015

Осиё чемпионатидаги муваффақият

Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб қатнашиб, битта олтин ва тўртта бронза медалини қўлга киритишди.

Жумладан, тажрибали спортчимиз Иван Ефремов вазни 105 килограммдан юқори бўлган полвонлар баҳсида штангани даст кўтаришда 193 килограмм натижа кўрсатиб, ғолибликка эришди. Бундан ташқари, у штангани силтаб кўтариш ва иккикураш якуни бўйича иккита бронза медали билан тақдирланди.
Яна бир иқтидорли атлетимиз Аваз Идиев вазни 105 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида штангани силтаб кўтаришда 193 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Хотин-қизлар мусобақасида ўз имкониятини синаб кўрган Омадой Отақўзиева вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида штангани силтаб кўтариш бўйича қитъа чемпионати бронза медали соҳибасига айланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn