Нуфузли мусобақага қуръа ташланди
  • 16 Сентябрь 2015

Нуфузли мусобақага қуръа ташланди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида футбол бўйича йигирма уч ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “С” гуруҳида Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан куч синашадиган бўлди.
Айтиш жоизки, мазкур мусобақада қитъамизнинг ўн олти терма жамоаси совринли ўринлар билан бирга, келаси йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун ҳам ўзаро беллашади. Регламентга мувофиқ, чемпионатда медалларни қўлга киритган учта жамоа Олимпиадада қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Осиё чемпионати келаси йилнинг 12 — 30 январь кунлари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn