Ҳамюртимиз — Гран-при ғолиби
  • 19 Август 2015

Ҳамюртимиз — Гран-при ғолиби

Таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган жаҳон Гран-присининг биринчи босқичида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин олтин медалга сазовор бўлди. Мазкур мусобақа келаси йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколари берилиши билан алоҳида аҳамиятга эга эди.

Унда спортчимиз бор маҳоратини намойиш этиб, ўз вазн тоифасида айни пайтда дунёнинг энг кучли таэквондочиси эканлигини яна бир карра исботлади.
Дастлаб Хитой Тайпейи вакили Кай Чангни енгган Дмитрий кейин Лондон Олимпиадаси ғолиби, италиялик Карло Молфетадан устун келди. Навбатдаги босқичда германиялик Волкер Водзнични мағлуб қилди. Ярим финалда эса Осиё ўйинлари чемпиони, Жанубий Корея вакили Жо Чо Хони чиройли услубда таслим этган ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда россиялик Владислав Ларинга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу тариқа Дмитрий Шокин ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди ҳамда 40 рейтинг очкосига эга бўлди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn