Пешқадамлар очко йўқотмади
  • 19 Август 2015

Пешқадамлар очко йўқотмади

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати ўн саккизинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур турнинг марказий беллашуви  — Наманганнинг “Навбаҳор” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари қарама-қаршилиги 1:0 ҳисоби билан якунланди. Мезбонларнинг ягона голига Улуғбек Бақоев муаллифлик қилди. Айтиш жоизки, бу фарғоналик футболчиларнинг иккинчи даврадаги учинчи мағлубиятидир. Ваҳолонки, “Нефтчи” вакиллари биринчи даврада атиги икки бор имкониятни бой беришган, қолган баҳсларда мухлисларга хурсандчилик улашишган эди. Эндиликда қайд этилаётган салбий натижалар, табиийки, Мурод Исмоилов шогирдларининг совринли ўринларни қўлга киритиш имкониятини пасайтириб юбораяпти.
Олий лигада кучли учликда бораётган Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Локомотив” ҳамда Қаршининг “Насаф” жамоалари ушбу турда ҳам  ғалабага эришди. Жумладан, амалдаги чемпион “Пахтакор” сафарда “Бухоро” (Бухоро)дан устун келди — 2:0. “Локомотив” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси дарвозасига жавобсиз еттита тўп киритди. Шу ўринда маълумот сифатида айтиб ўтиш жоизки, мазкур натижа XXIV миллий чемпионат доирасида ҳозирги кунга қадар қайд этилган энг йирик ҳисоб бўлди. “Насаф” эса Қўқонда “Қўқон-1912”ни 3:1 ҳисобида енгди.
Пешқадамларни таъқиб қилиб келаётган “Бунёдкор” ўузорда “Шўртан” билан дуранг (0:0) ўйнади.
Қолган ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг: “Андижон” (Андижон) — “Олмалиқ” (Олмалиқ) 2:4, “Машъал” (Муборак) — “Металлург” (Бекобод) 1:1, “Қизилқум” (Навоий) — “Динамо” (Самарқанд) 1:0.
Ўн саккизинчи турдан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:
          Ж                 Ў       Ғ    Д    М    Т-Н       О
1.    Пахтакор         18     15   2    1    36-12       47
2.    Локомотив      18     13   4    1    41-12       43
3.    Насаф             18    13    2    3    31-12       41
4.    Бунёдкор        18     12    2    4    25-11       38
5.    Нефтчи            18    10   3    5    25-16       33
6.    Олмалиқ          18    9     4    5    36-26       31
7.    Металлург        18    7    5    6    28-19       26
8.    Навбаҳор         18    7    4    7    28-30       25
9.    Қизилқум         18    7    3    8    24-28       24
10.    Шўртан          18    6     4    8    26-30       22
11.    Машъал          18   5     4    9    20-26       19
12.    Динамо          18    4     2    12    13-24       14
13.    Қўқон-1912    18    4     2    12    17-32       14
14.    Андижон        18    4     2    12    15-34       14
15.    Сўғдиёна        18    4    1    13    16-42       13
16.    Бухоро           18    1     2    15    13-40       5

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn