Чемпионлик учун кураш қизғин кечмоқда
  • 11 Август 2015

Чемпионлик учун кураш қизғин кечмоқда

Футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига жамоалари ўртасида ўн еттинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг марказий беллашуви — Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” жамоалари қарама-қаршилиги 1:2 ҳисоби билан якунланди. Бекободда кечган “Металлург” ва “Навбаҳор” (Наманган) учрашуви ҳам муросасиз курашларга бой бўлди. Унда меҳмонда тўп сурган наманганлик футболчилар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Самарқандда “Динамо” “Бухоро” жамоасини қабул қилиб, рақиб дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритди. Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Андижонда бўлиб ўтган “Андижон” — “Машъал” (Муборак) баҳсида 1:0 ҳисобида мезбонлар муваффақият қозонди.
Амалдаги чемпион “Пахтакор” “Қўқон-1912”дан 4:1 ҳисобида устун келиб, турнир жадвалидаги мавқеини яхшилаб олди. Қаршининг “Насаф” жамоаси “Олмалиқ” клубини 2:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, Жиззахда “Сўғдиёна” “Шўртан” (Fузор)га худди шу ҳисобда ютқазди.
17-турдан сўнг турнир жадвалида “Пахтакор” клуби 44 очко билан етакчилик қилмоқда. Унинг энг яқин таъқибчилари — “Локомотив” 40, “Насаф” эса 38 очко тўплаган.
Олий лига жамоалари ўртасида навбатдаги тур ўйинлари 15-17 август кунлари ўтказилади. Унда қуйидаги жуфтликлар куч синашади: “Навбаҳор” — “Нефтчи”, “Машъал” — “Металлург”, “Қизилқум” — “Динамо”, “Андижон” — “Олмалиқ”, “Шўртан” — “Бунёдкор”, “Бухоро” — “Пахтакор”, “Қўқон-1912” — “Насаф”, “Локомотив” — “Сўғдиёна”.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn