Ёш дзюдочиларимиз муваффақияти
  • 11 Август 2015

Ёш дзюдочиларимиз муваффақияти

Босния ва Герцеговинада дзюдо бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш полвонлар муносиб иштирок этиб, битта олтин, учта бронза медалини қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова ғолибликка эришди. Эркаклар мусобақасида эса Жасур Содиқов ва Шерхон Тўрабоев кучли учликдан жой олди.
Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган жамоавий беллашувларда Арслонбек Тожиев, Беҳруз Омондавлатов, Fолибжон Сулаймонов, Жасур Содиқов, Шерхон Тўрабоев, Оловуддин Жўрақулов ва Шоҳруҳ Тўраевдан иборат терма жамоамиз Жазоир, Венгрия ва Франция терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, бронза медаль билан тақдирланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn