Бош соврин ҳамюртларимизда
  • 11 Август 2015

Бош соврин ҳамюртларимизда

Пойтахтимизда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида “NBU Cup” халқаро турнири ўтказилди.

Унда ўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Султонов дастлаб яккаликда бош совринни қўлга киритди. Кейин эса Шаробиддин Абзалов билан жуфтликлар беллашуви финалида россиялик Тимур Игамбердиев ва қозоғистонлик Павел Петров тандемини 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қизлар ўртасидаги жуфтликлар баҳсида россиялик Камила Раҳимова билан бирга кортга чиққан ҳамюртимиз Камола Умарова ҳам бош соврин соҳиби бўлди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn