Полвонимиз совриндорлар сафида
  • 10 Июль 2015

Полвонимиз совриндорлар сафида

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда дзюдо бўйича ташкил этилган Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Эркин Дониёров бронза медаль билан тақдирланди.

Вазни 90 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган дзюдочимиз Жанубий Корея вакили Юнг Ву Чо, швециялик Маркус Ниман, германиялик Аарон Ҳилдебрандни мағлубиятга учратиб, кучли учликдан жой олди.

Халқаро турнирдаги ажойиб натижа
Қозоғистонда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритиб, мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.
Беллашувда Шаҳобиддин Зоиров, Бектемир Мелиқўзиев, Одил Аслонов ва Мирзоҳид Абдуллаев ғолибликка эришди.
Ҳамюртларимиздан Шуҳрат Абдуллаев кумуш, Элшод Расулов ва Равшанбек Шерматов бронза медаллари билан тақдирланди.

Гран-придаги муваффақият
Венгрияда енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Светлана Радзивил кумуш медалга сазовор бўлди. Тажрибали спортчимиз баландликка сакраш баҳсларида 1,88 метр натижа қайд этиб, совриндор бўлди.

Ярим финалчилар аниқланмоқда
Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финал ўйинлари ўтказилди.
Ушбу босқичда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клубини икки ўйинда бир хил — 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
Қаршининг “Насаф” жамоаси эса биринчи лига вакили, Тошкентнинг “Пахтакор-2” жамоа-
сини дастлабки учрашувда 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жавоб беллашувида қаршилик футболчилар 2:0 ҳисобида муваффақият қозониб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ушбу босқичнинг биринчи баҳсида Қувасойнинг “Цементчи” клуби билан беллашиб, 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 28 июль куни бўлиб ўтади.
Чорак финалнинг яна бир ўйинида Жиззахнинг “Сўғдиёна” ва пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоалари ўзаро беллашади.

Ғолиблар маълум
Наманганда 1997 — 2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари яккалик, дуэт ҳамда жамоавий чиқишлар бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Якунда Тошкент шаҳри спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди. Андижон ва Бухоро вилояти вакиллари тегишли равишда иккинчи ҳамда учинчи поғоналарни эгаллади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn