Маҳорат ва эътироф
  • 17 Июнь 2015

Маҳорат ва эътироф

Бадиий гимнастикачиларимизнинг халқаро майдондаги навбатдаги муваффақияти ҳақида Жанубий Кореядан хушхабар олдик.

Ушбу мамлакатда уюштирилган қитъа чемпионатида вакилларимиз муносиб қатнашиб, мухлису мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. Жумладан, жамоавий кўп кураш баҳсларида Анора Давлатова, Елизавета Назаренкова, Анастасия Сердюкова олтин медаль билан тақдирланди. Улар бу борада мезбон мамлакат ҳамда қозоғистонлик гимнастикачиларни ортда қолдиришди.
Гуруҳ беллашувларида Луиза ўаниева, Зарина Қурбонова, Самира Амирова, Марта Ростобурова ва Валерия Давидовадан иборат терма жамоамиз бронза медални қўлга киритди.
Хитойлик спортчилар олтин, Япония терма жамоаси эса кумуш медаль билан тақдирланди. Алоҳида предметлар бўйича машқ бажаришда ҳам қизларимиз юксак истеъдод ва маҳорат соҳиби эканликларини намоён этишди. Хусусан, Елизавета Назаренкова булава ва тўп билан машқ бажаришда олтин ҳамда кумуш медалга сазовор бўлди. Анастасия Сердюкованинг ҳалқа ва тасма билан қилган чиқиши иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Гуруҳлар ўртасида “беш тасма” деб номланган машқни бажаришда ўзбекистонлик спортчилар бронза медални қўлга киритди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn