Ҳамюртимиз жаҳон чемпионати совриндори
  • 16 Май 2015

Ҳамюртимиз жаҳон чемпионати совриндори

Челябинск шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланди.
Буни мусобақанинг дастлабки кунида ҳамюртимиз Никита Рафалович кумуш медални қўлга киритгани ҳам тасдиқлаб турибди.

Тажрибали спортчимиз вазни 74 килограммгача бўлган таэквондочилар баҳсида габонлик Хермен Дюппасау, полинезиялик Ремуэла Тинирау, таиландлик Пиратеп Сила-Он, Жанубий Корея вакили Хун Ким ва малилик Исмоил Кулибалини мағлубиятга учратиб, ана шундай натижага эришди.
Жаҳон чемпионатида Никитадан ташқари Жасур Бойқўзиев, Сарвар Шералиев, Дмитрий Шокин, Максим Рафалович, Владислав Хан ва Динара Мамадиброҳимова каби иқтидорли таэквондочиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаяпти.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn