Ҳамюртларимиз Осиё чемпиони
  • 13 Май 2015

Ҳамюртларимиз Осиё чемпиони

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтказилган қитъа чемпионатида уч нафар ҳамюртимиз олтин медалларни қўлга киритди.

Нуфузли мусобақанинг эркин кураш баҳсларида Бекзод Абдураҳмонов, юнон-рум курашида Элмурат Тасмурадов ва Рустам Ассакалов ўз вазн тоифасида барча рақибини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигига эришди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Руслан Плиев, Рашид Қурбонов, Умиджон Исманов (эркин кураш), Нурбек Холмуҳамедов, Дилшод Турдиев ҳамда Жонибек Отабеков (юнон-рум кураши) чемпионатнинг бронза медаллари билан тақдирланди.
Ушбу давлатда 1998 — 1999 йилларда туғилган енгил атлетикачилар ўртасида ташкил этилган Осиё чемпионатида ҳам вакилларимиз муносиб қатнашди. Хусусан, баландликка сакраш беллашувларида Сафина Саъдуллаева 1 метр 71 сантиметр натижа кўрсатиб, олтин медаль билан тақдирланди. Найза улоқтиришда эса яна бир умидли спортчимиз Владислав Полюнинга тенг келадиган рақиб топилмади. У ҳам Осиё чемпиони бўлди. Терма жамоамиз аъзоларидан Александра Юркевская (еттикураш) ва Виктория Дирдина (уч ҳатлаб сакраш) кучли учликдан жой олди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn