Яна ғолибликка эришди
  • 13 Май 2015

Яна ғолибликка эришди

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичида ўзбекистонлик атлет Оксана Чусовитина ғолибликка эришди.

Тажрибали спортчимиз таяниб сакраш мусобақасида 14,650 очко тўплаб, асосий рақиблари — словакиялик Тея Белак ҳамда швейцариялик Жулия Штайнгруберни катта фарқ билан ортда қолдирди. Эътиборлиси, бу Оксана Чусовитинанинг жорий йилдаги жаҳон чақирув кубоги босқичларида эришган учинчи ғалабаси ҳисобланади.


Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn