Сунъий қопламали спорт майдончалари
  • 11 Май 2015

Сунъий қопламали спорт майдончалари

Жондор туманидаги “Шўробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир йўла иккита сунъий қопламали спорт майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун “Гольд матч Арена” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Машҳура Обидова  томонидан жами 340 миллион сўм йўналтирилди. Ҳар икки спорт иншооти ҳам яхлит мажмуа сифатида бунёд этилди.

Эътиборли жиҳати, тадбиркорлар ташаббуси билан туманнинг турли ҳудудларида бир пайтнинг ўзида яна учта ана шундай спорт майдончаси ишга туширилди. 2016 йилга бориб, Жондорда сунъий қопламали спорт иншоотлари сони 12 тага етади.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn