Ғолиб ва совриндорлар сафида
  • 13 Март 2015

Ғолиб ва совриндорлар сафида

Тошкентда юнон-рум кураши бўйича 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.
200 нафарга яқин спортчи қатнашган баҳслар якунида ҳамюртларимиздан Илҳом Баҳромов, Жавоҳир Мираҳмедов, Шуҳрат Умаров, Далер Раҳматов, Ислом Баҳромов, Жасур Абдурасулов, Эрмат Шерматов, Арам Варданян ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди. Бундан ташқари, яна бир қатор курашчиларимиз совриндор бўлди.

 

Терма жамоамиз мусобақани муваффақиятли бошлади
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг дастлабки саралаш босқичини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистон Футбол федерациясидан маълум қилишларича, Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг илк учрашувида ҳамюртларимиз Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушиб, рақиб дарвозасига жавобсиз
6 та тўп йўлладилар.
Аёллар олимпия терма жамоамиз бугун Гонконг футболчилари билан баҳслашади.


Халқаро турнир
Пойтахтимизда шахмат бўйича “Тошкент оупен” IX халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Унда юртимиз вакиллари билан бирга, Франция, Испания, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон каби давлатлардан юз нафарга яқин “ақл гимнастикаси” усталари ғолиблик учун дона сураяпти.
Халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини Марат Жумаев, Жўрабек Ҳамроқулов, Алексей Барсов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир ва Исломбек Синдоровлар, Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Баҳора Абдусатторова сингари иқтидор эгалари ҳимоя қилмоқда.



Ш. ОРТИҚОВ
тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn