Анъанавий шахмат турнири
  • 04 Март 2015

Анъанавий шахмат турнири

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйида Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ўртасида анъанавий шахмат турнири ўтказилди.

Унда АҚШ, Германия, Чехия, Россия, Афғонистон, Кувайт, Эрон каби ўндан ортиқ давлатлар элчихоналари, Европа Иттифоқи делегацияси, БМТ Тараққиёт дастури, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, “Лукойл Узбекистан Оперейтинг компани” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этди. Баҳслар Халқаро шахмат федерацияси — ФИДE қоидалари асосида олиб борилди.
Турнирнинг очилишида Ўзбекистонда спорт, хусусан, шахматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, дипломатлар иштирокида мунтазам ташкил этиб келинаётган турли оммавий-маданий ҳамда спорт тадбирлари халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш, дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Мусобақа якунига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари биринчи, “Лукойл Узбекистан Оперейтинг компани” масъулияти чекланган жамияти ходимлари иккинчи, Қозоғистон элчихонаси вакиллари эса учинчи ўринни эгаллади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn